Тожикистон Тошкентга яна 5 НЎП ишини қайта тиклашни таклиф қилди

Дата: 15:30, 23-02-2018.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Тожикистон Тошкентга яна 5 назорат-ўтиш пунктлари (НЎП) ишини қайта тиклашни таклиф қилди, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистон ҳукумати Ташкентга тожик-ўзбек чегарасидаги яна 5 та: Конибодомдаги “Равот”, Истаравшондаги “Уротеппа”, Зафарободдаги “Зомин” ва Ашт туманидаги “Навбунёд” НЎПлари ишини қайта тиклаш таклифи билан чиқди, деб хабар қилди журналистларга Тожикистон Божхона хизматининг Сўғд вилоятидаги бошқармаси бошлиғи Баҳром Исматуллоев.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг бошидан бери чегарада назорат-ўтказиш пунктлари ишини тиклаш билан махсус комиссия шуғулланмоқда. Бу ташаббусга ҳукуматлар ўртасида олдинроқ имзоланган баённома асос бўлган.

Эслатиб ўтамизки, 18 февралда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи халқ орасида “каримов девори” номи билан машҳур бўлган “Саразм-Жартепа” назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди. Олдин тожик-ўзбек чегарасида 16 ўтиш пунктлари ишлаб бурган бўлиб, уларнинг 9таси халқаро мақомга эга.

Сурат манбаи: http://litetrip.ru/category/eks-sssr/uzbekistan

Янгилик билан ўртоқлашиш: