Тожикистон тожик-ўзбек чегарасини минасизлантириш бўйича хужжатлар тўпламини тайёрламоқда

Дата: 17:44, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Тожикистон тожик-ўзбек чегарасини минасизлантириш бўйича хужжатлар тўпламини тайёрламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

centralasian.org маълумотига кўра, Душанбе Ўзбекистоннинг янги ҳукумати Тожикистонга биргаликдаги чегаранинг миналаштирилган ҳудудлари харитасини беришига умид қилмоқда.

Тожик томони маълумотига кўра, 9,5 кв. км атрофида чегараолди ҳудуди ҳали минасизлантирилмаган. Пиёдаларга қарши миналар тожик-ўзбек чегарасида 2001-2002 йилларда – икки мамлакат ўртасидаги муносабат ёмонлашганидан кейин пайдо бўлган эди.

Ўзбек томони буни ўз ҳудудиди Тожикистон Исломий ҳаракати жангариларидан ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлаган эди.

Ўтган йилларда фақат Сўғд вилоятида 154 киши миналардан жабрланди, 76 киши вафот этди, Ўзбекистон томонидан 150 атрофида киши жабрланди.

Тожикистон ҳукумати маълумотига кўра, Тошкент билан чегарасини минасизлантириш бўйича музокаралар март охирига мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: