Тожикистон ва Афғонистон CASA-1000 энерголойиҳаси ва темир йўл лойиҳаси қурилишини тезлаштиради
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Душанбе ва Қобул CASA-1000 энерголойиҳаси ва Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон темир йўл лойиҳаси қурилишини тезлаштирадилар, деб хабар қилади сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Бу ҳақида Тожикистон пойтахтида мамлакат президенти Имомали Раҳмон билан Афғонистон Ислом Республикаси (АИР) Ташқи ишлар вазири ўринбосари Атиқуллоҳ Атифмал билан бўлган учрашувда гапирилди. Ҳамсуҳбатлар икки мамлакат ҳамкорлигига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Айниқса, Тожикистон ва Афғонистоннинг ҳудудий ҳамкорлигига катта эътибор берилди”, - деб хабар қилишди агентликка тожик давлати раҳбари матбуот хизматида.
“Ҳамсуҳбатларнинг диққат марказида CASA-1000 электр узатиш линиясини қуриш ва Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон темир йўл лойиҳаси қурилишини тезлаштириш, шунингдек, ҳудудий савдо-транзит муаммоларини бартараф қилиш масалалари ҳам бўлди”, - деб аниқлаштирди манба.