Тожикистон ва Ҳиндистон сиёсатчилари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Дата: 11:43, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ҳиндистон сиёсатчилари Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) чоршанба куни.

“Кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазири Низомиддин Зохидийнинг Деҳли сиёсий гуруҳлари билан Душанбеда бўлиб ўтган учрашувида ҳудудий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ҳусусан, Афғонистондаги вазият ҳам атрофлича кўриб чиқилди”, - деб хабар қилади Тожикистон ТИВ ахборот департаменти.

Ҳамсуҳбатлар ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳудудий интеграциянинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклаш, шунингдек, мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ишида муҳимлигини қайд этдилар.

Шунингдек, Афғонистон халқига жаҳон ҳамжамияти томонидан моддий ва маънавий кўмакнинг зарурияти ҳақида ҳам гапирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: