Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегара муаммоларини муҳокама қилдилар

Дата: 13:57, 11-02-2015.

Душанбе. 11 феврал. ЎзТАГ - Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегара муаммоларини муҳокама қилдилар, деб хабар қилади чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон яқинда мамлакатга расмий ташриф билан келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевни қабул қилди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва илмий соҳаларда кўптомонлама масалалар, шунингдек, ҳудудий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Баҳсли ҳудудлардаги тожик-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Шу муносабат билан томонлар икки мамлакат чегарасида ишонч чораларини мустаҳкамлашга доир келишув лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш ва баҳсли масалаларни ҳал қилишда чегараолди ҳамкорлигини ҳам давом эттиришни ёқлаб чиқдилар.

Шунингдек, икки мамлакатнинг сув-энергетик, транспорт-коммуникацион, савдо-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишончли ҳамкорлиги ҳам таъкидланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: