Тожикистон ва Ўзбекистон 15 майда автобус қатновини йўлга қўяди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги автобус қатновининг очилиши 15 майга белгиланган, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
Қўшни давлатлар ўртасида автобус йўналишлари очилишининг аниқ санасини маълум қилган “Азиа экспресс” корхонаси бошлиғи Султон Камолов Тожикистон томони автобус очилиши учун тўлиқ тайёрлигини, лекин ҳозир ўзбек томонининг йўлкира ҳақи бўйича якуний қарорини кутаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ўзбек томони билан келишилган ҳолда турли автобус йўналишларидаги йўлкира ҳақи аниқланиши керак. Биринчи босқичда Хўжанд-Тошкент ва Пенжикент-Самарқанд йўналишлари очилади, сўнгра тожик ва ўзбек шаҳарларини боғловчи бошқа автобус йўналишлари ҳам очилади.
Бундан ташқари, бундан олдин Тожикистон Транспорт вазирлиги вакили икки мамлакат автомобиль йўллари йўл хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, лекин уларнинг баъзиларида қўшимча маълумот белгилари ўрнатиш кераклигини айтиб ўтган эди.
Аввалроқ томонлар Душанбе-Термиз Бохтар-Денов, Панжикент-Самарқанд-Бухоро ва Панжикент, Хўжанд-Тошкент шаҳарлари ўртасида ва Конибодомдан Фарғона водийсининг ўзбек шаҳарларига автобус маршрутларини келишиб олган эдилар. Тожикистон томонидан йўловчиларни ташиш учун “Азия экспресс” компанияси масъул, у бу мақсадда бир нечта янги автобусларни сотиб олди.
Тожикистон томонига маълумотларига кўра, кунига кўпчилиги тадбиркор бўлган 10 мингдан зиёд тожикистонликлар турли ўзбек вилоятларига сафар қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга кириши учун қуйидаги ҳужжатларни бўлиши керак: ТР дипломатик паспорти (биометрик намуна), ТР дипломатик паспорти (2022 йил 1 февралача амал қилади), ТР хизмат паспорти (биометрик намуна), ТР хизмат паспорти (2022 йил 1 февралача амал қилади), ТР умумфуқаролик хорижий паспорти (биометрик намуна), ТР хорижий паспорти (2022 йил 1 февралача амал қилади), ТР қайтиш гувоҳномаси.
Сурат манбаи: https://news.tj/tj/node/238624


