Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси ССРИ тарқаганидан кейин ҳаёт яхшироқ бўлди, деб ҳисоблайдилар

Дата: 12:27, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси ССРИ тарқаганидан кейинги ҳаёт яхшироқ бўлди, деб ҳисоблайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Sputnik лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот маълумотларига асосланган ҳолда.

Кўрсатилган мамлакатлардаги 35 ёшдан катта кишилар ССРИ тарқаганидан кейинги ҳаёт яхшироқ бўлди, деб ҳисоблайдилар: Тожикистонда бу нисбат 55%га 39%, Ўзбекистонда 91%га 4%.

Сўров натижаларига кўра, собиқ ССРИ 11 мамлакатидан тўққизтасида 35 ёшдан катта кишилар Иттифоқдаги ҳаёт ССРИ тарқаганидан кейинги ҳаётдан яхшироқ эди, деб биладилар.

Саккиз мамлакатдаги турли ёшлардаги респондентлар (18 ёшдан 64 ёшгача) шундай деб биладилар. Хусусан, Арманистонда 71% кишилар шу фикрда, 23% аксинча, Озарбайжонда улар нисбати 69%га 29%, Россияда 64%га 28%, Қозоғистонда 61%га 27%, в Украинада 60%га 23%, Қирғизистонда 60%га 30%, Беларусда 53%га 28%, Грузияда 51%га 46%.

Сўровда жами 12645 киши қатнашишган: Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Молдова, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан минг кишидан, Ўзбекистондан 1045, Украинадан 2 минг киши ва Россиядан 1,6 минг киши.

Янгилик билан ўртоқлашиш: