Тожикистон ва Ўзбекистон Алматидаги воқеалардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Дата: 15:53, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон Алматидаги воқеалардан сўнг чегара ва аэропортларда хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтирмоқда.

ТАССнинг ТР президенти матбуот хизматига асосланиб берган хабарига кўра, душанба, 18 июлда Эмомали Раҳмон мамлакат куч тизимлари раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказган.

“Йиғилишда давлатнинг хавфсизлиги, қонун устиворлиги, давлат чегарасини мустаҳкамлаш, жиноятчилик, наркотиклар ноқонуний айланмаси билан кураш масалалари муҳокама қилинган”, - дейилади хабарда.

Давлат раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ, тегишли хизматлар мамлакат аэропортлари ва ҳаво кемаларида хавфсизни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрганлар.

Шунингдек, Алматиданги воқеалардан кейин ўзбек-қозоқ чегараси ҳам кучайтирилган назоратга олинган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича хизмати маҳлумотларига кўра, бу каби вазиятда чегарачилар белгиланган тартибда ҳаракат қиладилар ва икки мамлакат ўртасидаги узунлиги 2 минг км бўлган бутун чегара бўйлаб техник ҳамкорликни кучайтирадилар.

Эслатиб ўтамизки, Алматида ўтган душанба куни отишма бўлиб ўтди. ИИВ маълумотларига кўра, натижада 6 полициячи ва 3 фуқаро, жумладан, жиноятчи жароҳатланди. Бундан ташқари, хужумлар натижасида яна 5 киши – фуқаро, чегарачи ва уч полициячи ҳалок бўлди. Кейинчалик, 19 июлда Тез Тиббий Ёрдам Касалхонасининг (ТТЁК) жонлантириш бўлимида яна бир полициячи ҳаётдан кўз юмди.

Хужум қилган шахс қўлга олинди. У Қизилўрда вилоятида яшовчи 27 ёшли киши бўлиб чиқди. У ўтган якшанба куни аёл кишини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

ИИВ баёнотига кўра, жиноятга қўлга олинган шахснинг ҳуқуқни муофаза қилиш органларидан ўч олиш истаги сабаб бўлган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Алматидаги воқеани теракт деб атади ва вафот этганларнинг оилаларига таъзия билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: