Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Дата: 12:36, 31-07-2014.

Душанбе. 31июл. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар, дея хабар берди Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) пайшанба куни.

“Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов яқинда ҳамкасби, Душанбеда ШҲТ аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари Вазирлар кенгашида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Ўзаро ҳурмат ҳамкорлик руҳида ўтган учрашув доирасида томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар”, деб хабар беришди агентликка Тожикистон Республикаси ТИВ Ахборот департаментидан.

Тожикистон Республикаси ташқи сиёсий муассасаси раҳбари ўзбек ҳамкасби эътиборини сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, транспорт, энергетика, маданият, чегараолди ҳамкорлиги ва бошқа долзарб йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш заруриятига қаратди.

Тожик томони фикрига кўра, кўрсатилган соҳаларда тўлақонли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамкорлик даражасини ошириш ва иккитомонлама муносабатлардаги масалаларнинг ечилишига кўмаклашади.

Учрашувда, шунингдек, долзарб ҳудудий ва халқаро масалалар, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ТИВ раҳбарлари кенгаши навбатдаги йиғилиши кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашинди.

Манбанинг маълумотига кўра, тожик томони Ўзбекистонни Тожистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик даврида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: