Тожикистон ва Ўзбекистон апрел ойида автобус қатновини қайта ишга туширади

Дата: 12:58, 23-03-2018.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон апрел ойида автобус қатновини қайта ишга туширади, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатнови жорий йилнинг апрел ойидан қайта бошланади”, - дея хабар берди Asian Express Terminal транспорт компанияси раҳбари Султон Камолов.

Унинг сўзларига кўра, автобуслар Душанбе шаҳридан Денов ва Термизга, Пенжикентдан Самарқандга ва Хўжанддан Тошкентга ва Фарғонага жўнайди. Бироқ ҳозирча тожик ва ўзбек транспортчилари шаҳарлараро автобуслар учун тарифларни келишиб олишгани йўқ.

Айни пайтда томонлар тарифларни келишиб олишлари керак, чунки ушбу йўналишда йўловчиларни Ўзбекистон компаниялари ташийди.

Яқин кунларда Тожикистон делегацияси Тошкентга ташриф буюради, унинг доирасида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан шаҳарлараро автобусларларда ҳақ тўлаш бўйича якуний келишувни тузиш режалаштирилган.

Яқинда эса Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари бош бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Улуғхўжаев автобуслар йўловчиларида ҳеч қандай муаммолар бўлмайди, деб ишонтирди.

Унинг сўзларига кўра, назорат пункти ҳудудида йўловчилар автобусдан чиқадилар ва чегара ва божхона назорати ўтганларидан кейин сафарларини давом эттирадилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасидаги мунтазам автобус қатновлари Тожикистонда фуқаролик уруши бошланган 1992 йилда тўхтатилган эди. Ўтган йилнинг апрел ойидан бошлаб 25 йиллик танаффусдан сўнг Душанбе ва Тошкент ўртасида яна ҳаво қатнови яна йўлга қўйилди.

 

Сурат манбаи: из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: