Тожикистон ва Ўзбекистон авиаалоқани қайта тиклаш масалалаларини муҳокама қиладилар
Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон авиаалоқани қайта тиклаш масалалаларини муҳокама қиладилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Душанбе ва Тошкент ўртасида авиаалоқани қайта тиклаш масалалаларини ноябр охири ва декабр бошида икки мамлакат транспортчилари учрашувининг асосий мавзуси бўлади”, - деб тасдиқлади маълумотни ТР транспорт вазирлигидаги манба.
Манба маълумотларига кўра, тарафлар бўлажак авиарейсларнинг рентабеллиги ва сонини, мамлакатнинг бошқа шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри учишлар имкониятини ҳам муҳокама қиладилар.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси раҳбари Валерий Тян Ўзбекистон Тожикистон билан авиаалоқани 2017 йилнинг биринчи ярмида қайта тиклашга тайёрлигини маълум қилган эди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент бу ишга тайёр ва тожик йўналишини мартдан бошланувчи ёзги учишлар жадвалиги киритишга тайёр.
Бундан олдин тожик томони Ўзбекистон билан авиаалоқани қайта тиклашга тайёрлигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамизки, ноябр ўртасида тожик транспорт делегацияси Тошкентга ташриф буюрган эди.
Таъкидлаш зарурки, Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги авиаалоқа 1992 йилда тўхтаган.