Тожикистон ва Ўзбекистон авиаалоқани тиклашга доир протокол имзоладилар

Дата: 15:17, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон авиаалоқани тиклашга доир протокол имзоладилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) Ўзбекистоннинг ТРдаги элчиси Шоқосим Шоисламовга асосланган ҳолда.

“Хусусан, 2017 йилнинг биринчи ярмида икки давлат пойтахтлари ўртасида авиапарвозларни тиклаш ҳақидаги протокол имзоланди. Шунингдек, ўзбек саноатчилари алюминий хом ашёсини харид қилишади”, - деди Ш.Шоисламов.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, темир йўл ўтказмаларида камайтирувчи коэффициент ҳақида, Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулот етказиб бериш борасида ҳам протоколлар имзоланган.

Олдин хабар берилгани каби, 27 декабрда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов бишлиқ ўзбекистон делегацияси Душанбега Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун етиб борган эди.

Комиссиянинг кейинги мажлиси Тошкентда 2017 йилда ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: