Тожикистон ва Ўзбекистон чегаранинг 60 кмни демаркация ва делимитация қилиш масаласини муҳокама қилдилар
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон чегаранинг 60 кмни демаркация ва делимитация қилиш масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентдиги (ТожикТА).
“30 майдан 1 июнгача Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўзбек-тожик чегарасининг ўтиш линиялари муҳокама қилинди”, - дейилади ТР ИИВ ахборот бўлимида.
Ўзбекистон делегациясига алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳом Неъматов, Тожикистон делегациясига эса ТИВ раҳбари ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод бошчилик қилди.
Ҳукумат доираларидаги манбанинг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон жорий йил охирига қадар икки давлат чегарасидаги баҳсли қисмлар билан боғлиқ бўлган масалалар борасида тўлиқ келишиб олишлари ва тегишли халқаро келишувни имзолашлари мумкин.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йил ноябрда Тошкентда Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасини демаркация ва делимитация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтган эди.
Ўзбек-тожик чегараси линиясини белгилаш масаласи кўп йиллардан бери муҳокама қилинади. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг асосий ўтиш линияси (86%) келишиб олинган бўлиб, Ўзбек-тожик давлат чегараси тўғрисидаги 2002 йилдаги битим билан мустаҳкамланган.
Баҳсли участкалар бўйича музокаралар 2009 илдан бери тўхтатилган. Бу масала Ислом Каримов вафотидан кейин Ўзбекистоннинг янги раҳбари томонидан фаоллаштирилди.
1999 йилдан бери икки мамлакат ўртасида виза режими мавжуд.
Тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332,9 км. Бунинг 1228 км қуруқликдан, 105 кмри дарёлардан ўтади.
Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 16 ўтиш пунктлари бор бўлиб, бундан 9 халқаро, 7 иккитомонлама мақомга эга.