Тожикистон ва Ўзбекистон дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар

Дата: 14:55, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни, шу жумладан, минтақавий характердаги қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга, чегара масалаларини ҳал қилиш, маданий ва миллатлараро мулоқотни юритишга келишиб олдилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

 “10 январ куни Душанбе шаҳрида Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва ЎР ва ТР ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кенг муҳокама қилинди. Томонлар самарали иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш, минтақавий аҳамиятга молик ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, маданий ва миллатлараро мулоқотнинг ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб олдилар”, - деб хабар беришди ТР ҳукуматида.

Учрашувлар чоршанба куни Душанбега амалий ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қохир Расулзода бошчилигида бўлиб ўтди.

“Музокаралар доирасида ҳар икки томон қардош давлатлар ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан, иқтисодиёт ва савдо, транспорт, саноат, маданият ва таълим соҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор бераётганини намойиш этди”, - деб таъкидлашди Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги департаментида.

Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш ва икки мамлакат фуқароларининг ўзаро ташрифлари, бир-бирининг ҳудудида бўлиши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳаракатлар алоҳида ишлаб чиқилди. 

Сурат манбаи: http://www.fnsi.it/ispezioni-inpgi-in-sei-mesi-20-di-aziende-editoriali-che-si-mettono-in-regola

Янгилик билан ўртоқлашиш: