Тожикистон ва Ўзбекистон экспертлари ноябр ўртасида Тошкентда виза режимини енгиллаштиришни кўриб чиқадилар
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон экспертлари ноябр ўртасида Тошкентда виза режимини енгиллаштиришни кўриб чиқадилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Тожикистон ва Ўзбекистон экспертлари гуруҳи икки мамлакат ўртасидаги виза режимини енгиллаштириш масаласини муҳокама қиладилар”, - деди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов Душанбеда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтган 43-сессия якунларига бағишланган брифингда.
Таъкидланишича, ноябр ўртасида Тошкентга Тожикистондан экспертлар гуруҳи ташриф буюриб, иккитомонлама масалаларни муҳокама қилади. Улардан бири икки мамлакат ўртасидаги виза режимини юмшатишга бағишланади.
“Энг аввало, бу чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг ўтишларини енгиллаштиришга тааллуқли. У, шунингдек, чегаролди туманларидаги аҳолининг чегарадан ўтиши, виза олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади”, - деб таъкидлади элчи.
Ўзбек дипломати 14 йил илгари виза тартиби тожик халқига қарши эмас, балки Тожикистон билан 1,4 минг км узунликдаги чегарага эга Афғонистондан радикал гуруҳларнинг кириб келишининг олдини олиш учун жорий этилганлигини ҳам қайд этиб ўтди.