Тожикистон ва Ўзбекистон футзалчиларининг учинчи учрашуви 5:5 ҳисобида якунланди

Дата: 14:05, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон футзалчиларининг учинчи учрашуви 5:5 ҳисобида дуранг билан якунланди, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон ва Ўзбекистон футзал термалари ўртасидаги пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида 14 июл куни бўлиб ўтган учинчи учрашув 5:5 ҳисобида дуранг билан якунланди”, - деб хабар беради Тожикистон Футбол федерацияси (ТФФ).

Ҳисоб 7-дақиқада ТР термаси томонидан очилди. Голни Собиржон Гуляков киритди. 5 дақиқадан сўнг мезбонлар вакили Дилшод Раҳматов ҳисобни тенглаштирди. Биринчи тайм тугашига 4 дақиқа қолганда Файзали Сардоров Ўзбекистон дарвозасига тўп йўллади. Иккинчи таймнинг 1-дақиқасида Тожикистон термаси капитани Мансур Мамедбобоев жамоаси устунлигини оширди. Яна 3 дақиқадан кейин Собиржон Гуляков дубль амалга ошириб ҳисобни 4:1 етказди.

Аммо Ўзбекистон футзалчилари нафақат ҳисобни тенглаштириш, балки 5:4 ҳисобида олдинга чиқиш учун ҳам ўзларида куч топа олдилар. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганда Файзали Сардоров дабл-пенальтини амалга ошириб, ҳисобни 5:5га айлантирди.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат спортчилари орасидаги олдинги икки ўйинлар дуранг (3:3) ва Ўзбекистон термаси ғалабаси билан якунланган эди (2:1). Жорий йилнинг сентябрида Ўзбекистон футзалчилари Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: