Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги даражасини ошириш йўлларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбега амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди. Учрашувда томонлар тожик-ўзбек муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди ҳамда уни янада кенгайтириш йўлларини кўриб чиқишди. Ҳамсуҳбатлар учрашув давомида охирги вақтда икки давлат ўзаро муносабатларидаги ижобий тенденциялар, жумладан савдо айланмаси ҳажмининг ошиши, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳукуматлараро комиссияси ишининг фаоллашгани ҳамда доимий сиёсий маслаҳатлашувлар ва юқори даражадаги мулоқотларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этдилар”, - деб хабар қилади тожик давлати раҳбарининг матбуот хизмати.
Бўлиб ўтган суҳбат диққат марказида сув-энергетика ва транспорт-логистика соҳалари, фуқароларнинг икки давлатга ўзаро ташрифлари масалалари фаол ўзаро ҳаракатлар масалалари ҳам бўлди.
Томонлар ўзаро саъй-ҳаракатлар соҳасида кўплаб нарсаларга эришилгани ва икки давлатнинг тегишли тузилмаларига давлатлараро алоқаларнинг бутун мажмуасини ривожланишнинг янги траекториясига чиқариш мақсадида режали ишни ўтказиши кераклиги таъкидлаб ўтдилар.
Эслатиб ўтамизки, кейинги 15 йилда икки мамлакатлар орасидаги муносабатларни яхши дейиш қийин эди. 2004 йилда Тожикистон Вахш дарёсида Роғун гидроэлектростанциясини қуришни тугаллаш ниятини билдирди, Ўзбекистон билан муносабатлар 2013 йилгача ёмонлашиб келди.
Ўтган йил июнда Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг III мажлиси олти йилда илк маротаба бўлиб ўтди. Комиссиянинг биринчи йиғилиши 2002 йил 22 августда Душанбеда, иккинчиси Тожикистон пойтахтида 2009 йил 18 февралда бўлиб ўтди.
2014-2015 йилларда кейинги йилларда илк маротаба савдо алоқаларида ижобий динамика қайд этилди. Тожикистон Давлат статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми 2013 йил билан солиштирганда 9,2% ўсиб, $13 млндан ошди.
Ўтган йилнинг декабрида Душанбеда тарихда биринчи марта икки мамлакат – Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.