Тожикистон ва Ўзбекистон конституцион судлари ҳамкорлик меморандуми имзоладилар

Дата: 13:04, 05-12-2017.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон конституцион судлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистон ва Ўзбекистон конституциявий судлари раҳбарлари Маҳкам Маҳмудзода ва Бахтиёр Мирбобоевлар Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда Ҳамкорлик меморандумини имзолашга қизиқиш билдирдилар.

Икки мамлакат Конституциявий суд раҳбари икки мамлакат етакчилари яратувчилик сиёсати натижасида ривожланаётган икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг тараққий топаётганлигидан қониқиш билдирдилар”, - деб хабар қилади ТР Конституциявий суди матбуот-маркази.

Тожикистон суди делегацияси Тошкентда “Ҳуқуқий ва демократик давлат барпо этишда конституциянинг роли ва аҳамияти” номли халқаро конференцияда иштирок этди.

Маҳмудзода анжуманда қилган маърузасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ҳуқуқий, демократик давлат барпо этишдаги ролини алоҳида таъкидлади.

М.Маҳмудзода Тошкентга ташрифи доирасида Туркия, Индонезия ва Россия конституциявий судлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: