Тожикистон ва Ўзбекистон май ойида автобус алоқасини йўлга қўяди

Дата: 14:57, 09-04-2018.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Майда Тожикистон ва Ўзбекистон автобус алоқасини йўлга қўяди, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Жорий ҳафта охири 13 апрел куни Тожикистон ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари вакиллари, Тошкентда икки мамлакат йирик шаҳарлари ўртасида автобус хизматларини қайта тиклаш ҳақида битим имзолайдилар. Кўп эҳтимол билан йўловчи автобуслари май бошидан бошлаб икки мамлакат ўртасида қатнай бошлайди”, - деди Asian Express тожик компанияси вакили.

Автобуслар Душанбедан Денов ва Термиз, Пенжикент дан Самарқанд ва Хўжанддан Тошкент ва Фарғона ўзбек шаҳарларига қатнайди.

Сафар тарифлари ва уларнинг ҳаракат жадвали юқорида кўрсатилган шартнома имзолангандан сўнг эълон қилинади.

Ўзбекистон шаҳарларига қатновларни Asian Express Тожикистон компанияси амалга оширади, ўзбек компанияси эса Ўзбекистон транспорт вазирлиги томонидан эълон қилинади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновлари 1992 йилда тўхтатилган эди.

Ўтган йилнинг апрел ойида 25 йиллик танаффусдан сўнг Душанбе ва Тошкент ўртасида ҳаво алоқаси очилди.

Март ойи ўрталарида мамлакат ўртасида виза режими бекор қилинди ва энди икки қўшни республикалар фуқаролари 30 кун давомида қўшни мамлакатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/society/20170920/6346391/avtobusnye-reisy-iz-uzbekistana-v-kazahstan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: