Тожикистон ва Ўзбекистон майда умумий чегарани минасизлантиришга киришади

Дата: 14:09, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон майда умумий чегарани минасизлантиришга киришади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Кўп эҳтимоли билан умумий чегарани минасизлантириш жорий йил май ойиннг ўрталарида бошланади”, - деб хабар қилди агентликка Тожикистон ҳукумати куч тизимидаги манба.

Манба Тожикистон ва Ўзбекистон умумий чегарасининг қайси участкалари минасизлантирилиши ҳақида маълум қилмади.

“Бундай маълумотлар сир саналади, лекин минасизлантириш жараёни бошланганда ОАВ буни кузатишга таклиф қилинишига аминман”, - деб таъкидлади манба.

Маълумки, 2016 йил 27 майда Тожикистон парламентининг қуйи палатаси мамлакат ҳукумати тарафидан таклиф этилган “Минага қарши гуманитар фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Кейинги 20 йилда Тожикистоннинг 374 фуқароси пиёдаларга қарши миналарда портлаб кетди, яна 485 тожикистонлик яраланди. Минасизлантириш доирасида 20 тожик саперлари жароҳатланди, 2 таси ҳалок бўлди.

Кўрсатилган муддатда Тожикистонда 16,3 квадрат километр ҳудуд минасизлантирилди, 56 минг атрофида мина, 41 кг портловчи модда зарасизлантирилди.

2016 йил май ҳолатига келиб, яна 10,3 минг квадрат километр ҳудуд минасизлантирилмасдан қолмоқда.

Сурат манбаи: http://emtv.az/index.php?newsid=7068

Янгилик билан ўртоқлашиш: