Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги ҳамкорлик кенгайиб боради – президентлар

Дата: 17:43, 23-06-2016.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари мамлакатлар орасидаги ҳамкорликни кенгайтириш фикрини билдирдилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) ТР президенти матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Бугун, 23-июнда Тожикистон президенти ўзининг ҳамкасби Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов билан учрашди. Учрашувда иккитомонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболари муҳокама қилинди, ҳамкорликни кенгайтириш йўллари белгиланди”, - дейилади пайшанба куни эълон қилинган хабарда.

 Икки мамлакат етакчилари ШҲТ юбилей саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар, Тошкент саммитида қабул қилинадиган қарорларнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар.

Томонлар кейинги пайтлардаги Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги муносбатлардаги ижобий ўзгаришларни таъкидлаб ўтдилар. Жумладан, товар айланмаси ҳажмларининг ошгани, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишининиг фаоллашганига эътибор қаратдилар.

Хусусан, Э.Раҳмон Тожикистон ташқи сиёсатида тожик-ўзбек муносабатларининг устивор характерини қайд қилиб ўтди.

 Томонлар долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилишди, жумладан, Афғонистондаги вазият тилга олинди, минтақавий хавфсизликни таъминлаш Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг асосий шарти эканлигига урғу берилди.

Учрашув якунида ТР раҳбари ўзбек ҳамкасбига дўстона қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва уни қулай бўлган пайтда Тожикистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: