Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик кучга кирмоқда

Дата: 15:53, 17-11-2017.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда ва мустаҳкамламоқда, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

Яқинда Тожикистон Республикасининг Фавқулотда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди. Қўшни давлат юқори мартабали амалдори билан суҳбатда қисқа вақт давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида чуқур ўзгаришлар юз бергани таъкидланди”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ сайтидаги хабарда.

Хусусан, ҳозирда икки томонлама ҳамкорликнинг барча комплекс масалаларини яхшилаш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда.

“Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар қайта тикланди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси ўтказилди, давлатлараро чегараларни делимитация қилиш бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учта учрашуви бўлиб ўтди. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар соҳадаги қўшма тадбирлар ҳам жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди”, - дея қайд этилади ЎзР. ТИВ хабарида.

Учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви амалий масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: