Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқади

Дата: 15:16, 13-10-2017.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ - Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқади, деб хабар беради пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда, у 13 октябрда ҳам давом этади. Учрашув олдидан Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари Шерали Мирзо ва Абдусалом Азизовларнинг иккитомонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Икки мамлакат мудофаа вазирлари минтақа ва дунёдаги қийин вазият ҳақида сўзлашар экан, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашишни ёқлаган ҳолда ҳар қандай таҳдидларга қарши биргаликда курашиш зарурлигини таъкидладилар ҳамда келажакда қўшма ҳарбий машқлар имкониятини муҳокама қилдилар”, - деб хабар берди журналистларга ТР Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Маҳмадализода.

“Бу масала келажакда муҳокама қилинади. Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда дастлабки қадамларни қўйишмоқда”, - деб таъкидлади суҳбатдош.

ТР мудофаа вазирлиги вакили Афғонистондан томонидан келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидлари ҳақида гапирар экан, “халқаро терроризм таҳдиди ҳеч кимга сир эмас ва унга ҳар жиҳатдан тайёр бўлиши керак”, - дея таъкидлади.

“Бу масала Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам, МДҲ доирасида ҳам доимий муҳокама қилинади”, - деди Фаридун Маҳмадализода.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзонинг Россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашувида минтақа ва дунёда вазият, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: