Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма концертлар ўтказишни кучайтиради

Дата: 13:38, 21-02-2018.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма концертлар ўтказишни фаоллаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Яқинда Душанбеда Тожикистоннинг “Базморо” Давлат муассасаси бош директори Олим Акрамовнинг “Ўзбекконцерт” раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров билан учрашуви доирасида саньат сохасида хамкорлик масалаларини муҳокама қилинди, шу жумладан, икки мамлакат саньат усталари гастролларини ташкил этиш ва қўшма концертлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди”, - деб хабар қилади Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот маркази.

Яқин келажакда бу соҳада ҳамкорлик бўйича икки томонлама келишув имзоланади.

Тожикистон томони Марказий Осиёда, хусусан, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда миллий мусиқа жанрининг ягона фестивалини ташкил этишни таклиф қилди.

Томонлар таклиф қилинадиган фестивал лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олишди. У бошқа Марказий Осиё давлатларига ўрганишга таклиф этилади.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/country/20170502/1022201310/dushanbe-urgan-tyube-kontserty-dni-kultury-uzbekistan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: