Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан тўғри авиаалоқа ҳақидаги лойиҳани кўриб чиқишмоқда

Дата: 14:48, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан тўғри авиаалоқа ҳақидаги лойиҳани тайёрлаб бўлишди, эндиликда битимнинг айрим жиҳатлари келишилмоқда, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

 “Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиаалоқа тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув тайёр ва келишилиш жараёнида”, - деди ТР транспорт вазири Шерали Ганжалзода 2 ноябрда республика парламенти қуйи палатасида қилган чиқишида.

Парламентнинг таъкидлашича, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 1992 йилда узилган авиаалоқани тиклаш тўғрисидаги масала кўп марта кўтарилган. Аммо барча келишувлар ҳозирга қадар амалга оширилмаган.

Транспорт вазири депутатлардан 2007 йилда Тожикистон ва Хитой билан имзоланган муқобил келишувни ҳам ратификация қилишни илтимос қилди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Тожикистон дунёнинг 22 мамлакати билан тўғридан тўғри авиаалоқа ҳақидаги келишувлар имзолаган. Улар орасида МДҲнинг 7, Европанинг 4 ва Осиёнинг 11 мамлакати бор. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: