Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдорилар

Дата: 22:49, 28-12-2016.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдорилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон Савдо саноат палатаси раиси Душанбеда ўтказилган “Тожикистон” халқаро кўргазмасининг иштирокчиси бўлган Ўзбекистоннинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашди.Томонлар суҳбатда савдо ҳамкорлигини фаоллаштириш тарафдори эканликларини билдирдилар”, - деб хабар беришди ТР ССПда.

Учрашувда қатнашган Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўзаро савдо ҳажмининг ошиши, тўсиқларнинг олиб ташланиши, қўшма корхоналар яратиш, гидроэнергетика, озиқ овқат, енгил саноат, тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳамкорликнинг ривожланишидан манфатдорликларини билдирдилар.

Ўзбек томони ТР ССП раҳбариятига кўрсатилган қабул ва кўргазма учун  ташаккур билдирди.

Ишбилармон доиралар вакиллари фикр алмашиш чоғида Ўзбекистонда ташкил этилаётган халқаро кўргазма ярмаркалар иштирокчилари бўлган тожик экспортчиларини қўллаб қувватлаш зарурлигини қайд этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: