Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлариаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 12:24, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлариаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“6-апрелда Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистан Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашди. Томонлар учрашувда тожик-ўзбек муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилдилар ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар”, - деб хабар қилади ТР маълумотлар департаменти.

Эслатиб ўтамизки, МДҲ ТИВ раҳбарларининг йиғилиши Тошкентда бугун 7 апрелда бўлиб ўтади. Мажлис кун тартибига 16 хужжатлар лойиҳалари киритилган бўлиб, уларнинг 10 Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари кенгаши ва Ҳамдўстлик ҳукуматлари раҳбарлари кенгашида кўриб чиқиш учун киритиш мақсадида маъқуллаш режалаштирилмоқда.

“Ушбу хужжатлар  МДҲ мамлакатларининг ташқи сиёсий, маданий-гуманитар, ҳуқуқий соҳалар, шунингдек, хавфсизлик, жиноятчилик йўли билан топилган даромадларни легализация қилиш, терроризмни молиялаштиришга қарши кураш каби йўналишларини қамраб олади”, - деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Анвар Носиров.

Бандан ташқари, вазирлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, МДҲ аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашишни режалаштирмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: