Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл ташувларига тарифларни 10% фоиздан 15% фоизгача пасайтирадилар
Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ - Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл транспорти орқали ташувларга тарифларни 10% фоиздан 15% фоизгача пасайтириш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Тожикистон ва Ўзбекистон музокаралар доирасида темир йўл транспорти орқали ташувларга тарифларни баъзи учсткалар бўйича 10% фоиздан 15% фоизгача пасайтириш ҳақида келишиб олдилар”, - деб хабар қилди ТР транспорт вазирлиги.
Ўзбек томони нефть маҳсулотлари, алюминий ва алюминий оксиди транзити тарифларини Қорақалпоғистон-Қудуқли ва Келес-Қудуқли участкаларида 15% пасайтиради.
Бошқа товарлар транзити учун ушбу тариф 10% ташкил этади. Тожик темир йўлчилари ҳам йил давомида тарифларни юқоридаги кўрсаткичда пасайтирадилар.
Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, шунингдек, Болдир-Қудуқли участкасида ҳам баъзи ошириш коэффициентлари бекор қилинади.


