Тожикистон ва Ўзбекистон темирйўлчилари ҳамкорлик алоқаларини қурмоқдалар

Дата: 16:56, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон темирйўл муассасалари ўртасида меъёридаги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда, деб ҳисоблайди “Тожик темир йўллари” (ТТЙ) давлат унитар корхонаси бошлиғи Комил Мирзоалиев, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Мен “ТТЙ” ДУКга раҳбарлик қилган йилимда Ўзбекистонда биронта ҳам темир йўл вагони ушлаб қолингани йўқ. Биз “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси билан алоқаларимиз яхши”, - деб таъкидлади К.Мирзоалиев журналистлар билан Душанбедаги учрашувида.

Унинг сўзларига кўра, Қўрғон-тепа – Амузанг йўналишида темир йўл алоқаларини қайта йўлга қўйиш бўйича музокаралар давом этмоқда, ушбу масала тез орада ҳал қилинади.

Шунингдек, “ТТЙ” бошлиғи муносабатлардаги асосий нарса – бир-бирини тушуниш деб ҳисоблашини билдирди.

Эслатиб ўтамизки, 2011 йил 16 ноябрдан 17 ноябрга ўтар кечаси Термиз – Қўрғон-тепа темир йўл линиясининг Ғалаба-Амузанг перегонида, Тожикистон ва Афғонистон чегарасидан узоқ бўлмаган жойда портлаш содир бўлган эди. Ўзбек ОАВ версиясига кўра, бу террористик ҳаракат бўлган. Шундан кейин Ўзбекистон Ғалаба-Амузанг линиясида ҳаракатни тўхтатди. Бу эса Тожикистоннинг Жанубий Хатлон вилоятини тўсиб қўйди.

Натижада Тожикистонга йўл олган кўплаб мева ортилган вагонлар ярим йўлда қолиб кетди. Ушбу масала юзасидан музокоралар ойлаб давом этди. Аммо масала ижобий ҳал этилмади. Ўшанда Тожикистон темир йўл компаниясига Амонулло Ҳукумов бошлиқ эди. У ўтган йил февралда вазифасидан бўшатилди ва муассасанинг янги раҳбарияти ўзбек ҳамкасблари билан муносабатларни яхшилаш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: