Тожикистон ва Ўзбекистон юк транзити тарифларини пасайтирдилар

Дата: 11:17, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон юк транзити тарифларини пасайтирдилар, деб хабар беради пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тоджик ва ўзбек темир йўлчилари қатор товарлар бўйича юклар транзити тарифларини пасайтириш ҳақида келишилб олдилар”, - деб хабар қилади Тожикистон транспорт вазирлиги.

Октябрнинг учинчи ўн кунлигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қатор товарлар бўйича юклар транзити тарифларини пасайтириш ҳақида телефонограмма келди.

Ўзбек томони Қудуқли-Келес ва Қудуқли-Қорақалпоғистон темир йўл участкалари бўйича нефт маҳсулотлари, алюминий оксиди ва алюминий ташиш учун 0,85 пасайтирувчи коэффициентини қўллашни таклиф қилди.

Шунингдек, Болдир-Қудуқли темир йўл участкаси бўйича 1,83 кўпайтирилган коэффициентини бекор қилиш таклиф этилди.Ўзбекистон темир йўли бўйича транзит юклари тарифлари пасайиши 15 октябрдан 31 декабргача амалда бўлади.

“Тожик темир йўли” Спитамен-Истифлол участкаси юк транзити учун 0,7 ва 0,85 имтиёзли коэффициентларни таклиф қилди.

Темир йўл тарифларининг пасайтирилиши икки мамлакат ўртасидаги юк ташувларининг кўпайишига олиб келиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: