Тожикистон яқин орада Ўзбекистон билан чегара баҳсларига барҳам беришни режалаштирмоқда

Дата: 17:34, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Тожикистон яқин орада Ўзбекистон билан чегара баҳсларига барҳам беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон яқин орада Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарани делимитация ва демаркация қилишни якунлашни режалаштирмоқда”, - деди ТР Ер таъминоти ва геодезия давлат қўмитасининг раиси Раджаббой Ахмадзода матбуот анжуманида.

“Ҳозирда қўшниларимиз билан алоқаларимиз жуда яхши ва кундан-кун яхшиланмоқда. Аминманки орада Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарани делимитация ва демаркация масаласи ҳал бўлади”, -  деди у.

Ахмадзода Ўзбекистон билан узунлиги 1240 км атрофида бўлган чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича келишув тайёрланиб, имзоланганлигини айтиб ўтди.

“Тахминан 93 километрлик тожик-ўзбек чегараси баҳсли ва бу масала яқин орада ҳал қилинади”, - деди у.

Тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрга тенг. Бундан 105 километри дардан, 1227 километри ер бўйлаб ўтган.

Худди шу ишлар Қирғизистон билан ҳам амалга оширилмоқда. “Ҳозирга қадар Қирғизистон билан 519,9 километр чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича тегишли хужжатлар имзоланган. Чегаранинг қолган қисми Ҳукуматлараро комиссия даражасида муҳокама қилинмоқда”, - деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: