Тожикистон ёшлари футбол бўйича 2016 йилги ОЧда Ўзбекистонга 1:2 ҳисобида ютқазди

Дата: 11:48, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Тожикистон ёшлар термаси футбол бўйича 2016 йилги Осиё чемпионатида Ўзбекистонга 1:2 ҳисобида ютқазди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Баҳрайнда футбол бўйича 2016 йилги Осиё чемпионатининг биринчи тури якунланди. Илк ўйинда “D” гуруҳида қатнашаётган Тожикистон ёшлар термаси Ўзбекистон билан ўйинда 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб, ғалабани сақлаб қола олмади ва 1:2 ҳисобида ютқазди”, - деб хабар қилади ТР футбол федерацияси.

Бошқа бир ўйинда Австралия Хитой устидан 1:0 ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамизки, чемпионат тартибига мувофиқ, гуҳур босқичи якунлари бўйича 2 энг яхши терма турнирни давом эттиради.

Баҳрайндаги футбол бўйича 2016 йилги Осиё чемпионатида Жанубий Кореяда ўтказиладиган 2017 йилги жаҳон чемпионатига 4 йўлланма ўйналади.

Агар Манамада Жанубий Корея термаси яримфиналга чиқса, ОЧ 2016да 5-ўринни олган жамоа ҳам 2017 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: