Тожикистон Ўзбекистон билан автомобиль қатнови ҳақидаги битимни ратификация қилди

Дата: 16:19, 25-05-2018.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Тожикистон депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови ҳақидаги битимни ратифиция қилдилар, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистон парламентининг қуйи палатаси навбатдаги сессия йиғилишида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги халқаро автомобиль қатнови ҳақидаги битимни ратифицикация қилди”, - деб хабар беришди ТР парламенти палатасида.

Ушбу келишув ташув тартибларини соддалаштиради ва юклар, йўловчилар, шу жумладан, транзит ташувларининг ошишига кўмаклашади.

Шунингдек, келишув янги инфраструктуранинг яратилиши, шу жумладан, Россия ва Қозоғистонга рейсларни амалга ошириш учун ҳам юк, ҳам йўловчи автотранспортини сотиб олишга ҳам кўмаклашади. Ушбу маршрутлардан ҳам сайёҳлар, ҳам меҳнат муҳожирлари фойдаланишлари мумкин.  

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/29052242.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: