Тожикистон Ўзбекистон билан чегара делимитациясини 90%, Қирғизистон билан 50% келишиб бўлди

Дата: 11:25, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон билан чегара делимитацияси ва демаркацияси бўйича ишлар 90%, Қирғизистон билан 50% якунланди. Бу ҳақида Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) Тожикистон ТИВ раҳбарига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

“Тожикистон Ўзбекистон билан чегара делимитацияси ва демаркацияси бўйича ишлар олиб бормоқда, ушбу мамлакат билан 90% чегара келишилди, яна 10% келишиш қолди”, - деб хабар қилди Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов Душанбедаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, у Душанбе Қирғизистон билан чегара делимитацияси ва демаркацияси ишларини фаол олиб борилаётганлигини ҳам билдирди.

“Қирғизистон билан чегара делимитацияси ва демаркацияси бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Томонлар иш режасига эга, унга мувофиқ ушбу масаланиниг барча жиҳатлари муҳокама қилинмоқда. 50% ўзаро чегаралар белгилаб олинди, қолгани бўйича ишлаб давом этмоқда.

Тожикистон ТИВ раҳбари тожик-афғон чегараси бўйича масала ҳал қилинганини, уни фақат редемаркация қилиш қолганини ҳам баён қилди.

“Чегара Панж дарёси бўйлаб ўтган, унинг оқими доимий равишда ўзгармоқда. Шу сабабли бу ерда редемаркация лозим”, - деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: