Тожикистон Ўзбекистон билан чегарада замонавий чегара заставасини очди

Дата: 12:29, 31-08-2016.

Тошкент. 31 август. ЎзТАГ – Тожикистон Ўзбекистон билан чегарада замонавий чегара заставасини очди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) чоршанба куни.

“Ўзбекистон билан чегарадаги “Турсунзода” отряди ҳудудида замонавий чегара заставасини очиш маросими бўлиб ўтди”, - деб маълум қилишди агентликка ТР миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиблигида.

Таъкидланишича, янги застава ҳудудида аскарлар учун казарма ва офицерлар учун уйлар, ўқув синфлари, ошхона, кутубхона, спорт майдончаси, ҳаммом ва дам олиш хоналари жойлашган.

Заставанинг очилиш маросимида Тожикистон хавсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаххоров, ТР ДМХХ чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали, Турсунзода ҳокими Сижоуддин Саломзодалар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: