Тожикистон Ўзбекистон раҳбари сайловларини кузатиш учун 3 вакил жўнатади

Дата: 15:37, 20-10-2016.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Тожикистон Ўзбекистон раҳбари сайловларини кузатиш учун МСКнинг 3 вакилини жўнатади, деб хабар беради пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Жорий йилнинг 4 декабрига тайинланган Ўзбекистон президенти сайловларини кузатиш учун Тожикистон МСКнинг уч вакили Тошкентга жўнатилади”, - деб маълум қилди агентликка ТР МСК вакили.

 Тожик кузатувчилари сафига Тожикистон сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоёрзода, мазкур комиссия аъзолари Жамшед Жамшедов ва Носиржон Салимийлар киришди.

Таъкидлаш жоизки, бу Тожикистон бошқа давлат раҳбарини сайлашга кузатувчиларини жўнатиши бўйича илк ҳолатдир. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: