Тожикистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада валюта алмаштириш пунктларини очади

Дата: 14:16, 14-02-2018.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Тожикистон Миллий банки мамлакатнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарасида валюта алмаштириш пунктларини очиш ниятида, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Яқин орада Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара постлари ёнида валюта алмаштириш пунктлари ишга тушади”, - деб хабар беради Тожикистон Миллий банкининг Сўғд вилоятидаги ваколатхонаси.

Валюта айирбошлаш билан кредит ташкилотлари шуғулланади, чунки Тожикистонда хусусий валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти таъқиқланган.

Банк назоратчисининг тушунтиришича, бу қадам чегарада алмаштириш пунктларининг йўқлиги сабабли қўшни мамлакатлар фуқаролари валютани қора бозорда алмаштиришга мажбур бўлаётган вазиятни ижобий тарафга ўзгартиришга ёрдам беради.

Банклар ва кредит ташкилотлари ишламайдиган шанба ва якшанба кунлари ҳатто Хўжандда ҳам доллар, евро ёки рубльларни алмаштириш қийин.

Эслатиб ўзтамизки, 2015 йил баҳорда ТМБнинг буйруғи билан барча хусусий валюта алмаштириш пунктлари ёпилган эди. Бундан олдинроқ Тожикистон Миллий банки валюта пунктларидаги тартибсизликлар сабаб доллар ва еврони аҳолига сотишни тўхтатган эди.

Сурат манбаи: https://rus.ozodi.org/a/29037613.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: