Тожикистонда яна Facebookдан фойдаланиш имконияти чеклаб қўйилди

Дата: 17:09, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Тожикистонда Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланиш имконияти яна чеклаб қўйилди, деб хабар қилади пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистонда аҳолининг Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланиш имконияти яна чеклаб қўйилди. Бу сафар россиянинг ВКонтакте, Topnews.tj ва Яндекс-новости сайтларидан фойдаланиш имконияти ҳам чекланди”, - дейилади хабарда.

Мамлакатда Интернет хизматлар кўрсатувчи провайдерларнинг агентликка берган маълумотларига кўра, уларга Тожикистон Алоқа хизматидан 50 ошиқ сайтларни блоклаш ҳақида ёзма буйруқ келган. Блоклаш сабаблари хатда маълум қилинмаган.

Маълумот ўрнида Facebookдан фойдаланишни блоклаш ҳолати Тожикистонда ушбу ой давомида учинчи маротаба амалга оширилмоқда. Илгари ушбу омммабоп ижтимоий тармоқ 5 ва 13 октябр кунлари блокланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: