Тожикистонда ўзбек трикотажидан кийим кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тожикистонда ўз ишида ўзбек тўқимачилик матоларидан фойдаланувчи янги тикув цехлари очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида “Ўзтекстилпром” уюшмаси матбуот хизмати Душанбедаги кўргазма якунлари бўйича хабар қилди. Унинг натижалари бўйича Тожикистонга Ўзбекистон трикотаж матолари етказиб бериш бўйича ўзбек тўқимачилик корхоналари билан шартномалар имзоланди.
Бундан ташқари, Buka Boxing Sportswear ва Душанбе бокс федерацияси, “Авазхон Келажак Текстил Сервис” МЧЖ ва “СОХТМОН М-21” МЧЖ ўртасида шартномалар имзоланди.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йилда икки томонлама савдо айирбошлаш ҳажми $236,8 млнни ташкил қилди, бу эса 2016 йилга нисбатан 20,2% га кўпдир. Ўзбекистон ҳудудида Тожикистон сармояси иштирокида 22 корхона фаолият юритмоқда.
Сурат манбаи: http://melnicabiz.com.ua/business-plans/62_business_plan_shvejnogo_ceha.html


