Тожикистонда Ўзбекистон билан давлат чегараси кучайтирилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этишди

Дата: 16:09, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Тожикистонда Ўзбекистон билан давлат чегараси кучайтирилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этишди, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистонда чегара қўшинлари раҳбарияти қатор ОАВ томонидан Ўзбекистон билан давлат чегарасини қўриқлаш кучайтирилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этади”, - деб хабар қилди ТР ДМХХ матбуот марказидаги манба.

Тожик чегарачилари тожик-ўзбек чегарасида одатдаги режимда хизматни бажараётгани таъкидланди.

Олдин ОАВ ТР раҳбариятига яқин манбаларга асосланган ҳолда Тожикистон  Ислом Каримовнинг хасталиги ҳақидаги хабарлардан кейин Ўзбекистондаги вазият кескинлашиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини маълум қилган эди. Шу билан боғлиқ ҳолда, тожик-ўзбек чегарасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Олдин хабар қилингани каби, ОАВда Каримовнинг вафоти ҳақидаги миш-мишлардан кейинги эрталаб Тошкентда вазият тинчликлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 29 август куни турли ОАВ Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида хабарлар эълон қилинди. Ўз навбатида, РИА Новостининг президент маъмуриятидаги манбаси бу маълумотни рад қилди.

28 августда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси президент стационар даволанишда эканлигини маълум қилган эди. “У тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши зарур, бу эса маълум вақт олади”, - дейилган эди расмий хабарда.

Кейинроқ Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram ва Facebookдаги саҳифасида отасининг миясига қон қуйилгани ҳақида маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Ислом Каримов Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни 1989 йилда, Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби лавозимини эгаллаганидан кейин бошлаган эди. У 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида президент этиб сайланган.

Кейинчалик, Каримов 1991 йилдаги умумхалқ сайловларида ғалаба қозонган. 2002 йил 27 февралда бўлиб ўтган умуммиллий референдум доирасида президентлик ваколатларини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: