Тожикистонда Ўзбекистон чегарасидаги Душанбе-Турсунзода автойўли фойдаланишга топширилди
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Тожикистонда Ўзбекистон чегарасидаги Душанбе-Турсунзода автойўли фойдаланишга топширилди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига иш ташрифи чоғида Қоратоғ қишлоғида Ўзбекистон чегарасидаги Душанбе-Турсунзода автойўлини фойдаланишга топшириш маросимида қатнашди”, - дейилади ТР етакчиси матбуот хизматининг жума кунги хабарида.
Йўлнинг пойтахтдан Турсунзода шаҳригача узунлиги 45,3 км, кенглиги 25,5 м, Турсунзода шаҳридан Ўзбекистон чегарасигача йўл кенглиги 15 м тенг, 61-километрлик йўл электр ёритиш билан жиҳозланган.
Автомагистрални реконструкция қилиш доирасида 9 кўприк ва сувни ўтказиш учун 213 қувурлар қурилди. Йўлни барпо этиш 2011 йил октябрда бошланган эди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Тожикистон ҳукумати ва ОТБ томонидан $131,2 млн ажратилди.


