Тожикистонда Ўзбекистондан олиб киритилаётган 150 кг конфетлар контрабандасига чек қўйилди
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Тожикистонда Ўзбекистондан олиб киритилаётган конфетлар контрабандасига чек қўйилди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
“Тожикистон божхона хизматининг Сўғд вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари Ж.Расулов тумани ҳудудида автомобилни текшириш давомида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 150 кг DOLLY конфетларини аниқлашди”, - деб хабар қилади ТР божхона хизмати матбуот маркази.
Мазкур юк Сўғд вилояти Спитамен туманида яшовчи 1976 йилда туғилган С.К.га тегишлилиги аниқланди. У молни Ўзбекистон билан чегарада бир номаълум фуқародан олгани, у ҳам ўз навбатида товарни Тожикистон ҳудудига божхона расмийлаштирувисиз олиб киргани маълум бўлди.
С.К. у конфетларни сотиш учун Ж.Расулов туманига олиб ўтишни режалаштирган.
Қонунбузар маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳам маълум қилинган.