Тожикистонда Ўзбекистонга 9,5 кгдан зиёд афғон афюни контрабандасининг олди олинди

Дата: 10:22, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Тожикистонда Ўзбекистонга 9,5 кг 545 граммдан зиёд афғон афюни контрабандасининг олди олинди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) мамлакат давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг жамоатчилик билан ишлаш марказига асосланган ҳолда.

“Тожикистон хавфсизлик органлари ходимлари 9,5 кг 545 граммдан зиёд афғонистонда етиштирилган афюн контрабандасининг олдини олдилар”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

Махсус операция Тожикистон махсус хизматлари томонидан Ўзбекистон билан чегарадош Пенжикент туманида ўтказилган.

Тадбир доирасида учта ТР фуқароси қўлга олинган. Улар Ўзбекистондаги шерикларига афюнни етказиб беришга уринишда айбланмоқдалар.

Ушбу факт бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ТР наркотиклар устидан назорат агентлиги маълумотларига кўра, кейинги йилда мамлакатда наркотикларни олиб қўйиш ҳажмлари 24,7%, яъни 2014 йилдаги 6 тонна 213 кг 667 грдан 2015 йилда 4 тонна 676 кг 379 гргача қисқарди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: