Тожикистонлик дзюдочилар Тошкент Гран-присида медалларсиз қолдилар

Дата: 14:26, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ - Тожикистонлик дзюдочилар Тошкент Гран-присида медалларсиз қолдилар, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТаджикТА) душанба куни.

“16-18 октябр кунлари Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида мамлакат тарихида иккинчи бор дзюдо бўйича Гран-при сериясидаги турнир бўлиб ўтди. Тожикистон термаси таркибида ушбу Гран-прида 10 спортчи эркаклар ўртасидаги олти вазн тоифасида (60 кгдан ташқари) қатнашди. Афсуски тожик дзюдочилари уйга медалларсиз қайтдилар” – деб хабар беради Тожикистон миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этиш керакки, Гран-при сериясидаги турнирлар йилига дунёнинг 10 мамлакатида ўтказилади. Тошкентдаги Гран-прида иштирокчилар сони одатдагидан икки баравар кўп бўлди (жаҳоннинг 42 мамлакатидан 282 спортчи).

Тожик спортчилари Бехрузи Хўжазода, Расул Абдушарипов, Саидмухтор Расулов, Саиджамол Алимардонов, Комрон Қарликов, Саиджалол Саидов, Негматулло Асронкулов, Дадахон Қурбоналиев ва Муҳаммадмурод Абдураҳмоновлар биринчи босқичдан чиқиб кетдилар.

Комроншохи Устопириён Бутухон Эфемгил (Туркия) ва Муҳаммад Дарвиш (Миср) устидан икки ғалабадан кейин ярим финалга чиқди, лекин бу ерда Кирилл Денисовдан (Россия) енгилди.

Бронза медал учун курашда Комроншох Хотам Абдул Ахирдан (Миср) енгилиб, бешинчи ўринни эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: