Тожикистонлик ва ироқлик футболчилар ўртасидаги ўйинга Ўзбекистон ҳакамлари бошчилик қилади

Дата: 15:18, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Душанбенинг “Истиқлол” ва Ироқнинг “Эрбил” жамоалари ўртасидаги 2015 йилги ОФК Кубоги доирасидаги ўйинга ўзбекистонлик ҳакамлар бошчилик қиладилар, деб хабар қилади пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистоннинг уч карра чемпиони - Душанбенинг “Истиқлол” жамоасининг 2015 йилги ОФК Кубоги доирасидаги ироқнинг “Эрбил” жамоасига қарши илк ўйинига ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошчилик қилади”, - дейилади Тожикистон футбол федерацияси (ТФФ) расмий сайтида.

Бухоролик 30 ёшар ҳакамга ҳамюртлари 38-ёшли Ҳусниддин Шодмонов ва 30-ёшли Алишер Усмоновлар ёрдам берадилар. Заҳира ҳаками вазифасини 26-ёшли ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бажаради. Ҳакамларни Қирғизистонлик Виктор Колпаков назорат қилади, ўйин комиссари эса Малайзиялик Тох Сен Ни.

Эсслатиб ўтамизки, Тожикистон чемпиони ва ироқнинг “Эрбил” жамоаси ўртасидаги мазкур ўйин 25 феврал куни Душанбедаги республика марказий стадионида соат 14.00да бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: