Тожикистоннинг асосий ҳаво дарвозаси Тошкентдан ҳар қандай русум ва катталикдаги самолётларни қабул қилишга тайёр

Дата: 17:55, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Тожикистоннинг асосий ҳаво дарвозаси Тошкентдан ҳар қандай русум ва катталикдаги самолётларни қабул қилишга тайёр, дейилади Душанбе халқаро аэропорти (ДХА) матбуот хизмати хабарида.

ТожикТА маълумотларига кўра, яқинда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) ДХА номига Душанбе аэропорти хизматлари нархларини билдириш ҳақида сўров йўллаган.

“Душанбе халқаро аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси ёзма сўровига жавоб йўллади. Унда ушбу авиаташувчи бизнинг аэропортимизнинг ўзбек йўловчи самолётларини қабул қилишга тайёрлиги, тожик томонидан кўрсатилаётган хизматлар баҳоси, шунингдек, ўзбек ҳаво кемаларининг Душанбеда ёқилғи қуйиб олиш имкониятлари ҳақида саволллар мавжуд”, - деб хабар қилишди агентликка ДХА матбуот хизматида.

Бундан ташқари, “Душанбе аэропорти Тошкентдан ҳар қандай русум ва катталикдаги самолётларни қабул қилишга тайёрлиги” ҳам таъкидланди.

Январ охирида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” раҳбари Валерий Тян 2015 йил давомида миллий авиаташувчи Душанбега доимий рейслар масаласини ҳал қилишни режалаштираётганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Маълумолт ўрнида, қўшни мамлакатлар ўртасида авиаалоқа 1992 йилда тўхтаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: