Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дата: 17:57, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди. Бунга доир қарор 18 майда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон томонидан имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тожикистон давлати раҳбари матбуот хизматидаги маълумотга кўра, Имоми Содиқ Ашурбойзода ушбу давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги янги элчиси бўлди. Олдин юқоридаги вазифада Музаффар Ҳусейнов ишлаётган эди. Унинг Ўзбекистондаги 5 йиллик миссияси мартда якунига етди.

Бундан ташқари, Муҳаммади Музаффар Мунаварзод Тожикистоннинг Малайзиядаги, Шарифзода Юсуф Тоир Корея Республикасидаги, Шарифи Баходур Махмудзода БААдаги, Олимзода Сухроб Хўжа Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланган. Айни пайтда Олим Раҳимов ТР Қирғизистондаги элчиси вазифасидан “пенсияга чиқиши муносабати билан” озод қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: