ТР ИИВ Тожикистон ва Ўзбекистон савдогарлари ўртасида низо ҳақидаги миш-мишларга раддия берди
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – ТР Ички ишлар вазирлиги Тожикистон ва Ўзбекистон савдогарлари ўртасида низо ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилаётган миш-мишларга раддия берди ва ушбу нашрларни ёлғончиликда айблади, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
ТР ИИВ расмий сайтидаги раддияда яқинда баъзи ОАВлари Конибодом шаҳри ҳудудидаги Тожикистон ва Ўзбекистон чегараси очилганидан кейин шаҳарда икки мамлакат савдогарлари ўртасида низо келиб чиққани ҳақидаги маълумотни тарқатгани таъкидланади.
“Гўё ўзбек тадбиркорлари Конибодом шаҳри бозорида ўз товарларини арзон нархларда сотаётганидан норози бўлган тожик бизнесменлари улар билан муштлашишга тушган”, - дейилади хабарда.
Муассаса ушбу хабар ҳақиқатга мос эмаслигини қайд этган. Ўзбекистон билан чегара очилганидан кейин икки мамлакат фуқаролари ўртасида битта ҳам низо қайд этилмаган.
Бугунги кунда икки мамлакат чегараолди туманлари аҳолиси чегаралардан ҳеч қандай тўсиқларсиз кесиб ўтиб, савдо билан шуғулланмоқдалар.
Сурат манбаи: http://life.ansor.info/mvd-tajikistan/


