ТР ССП раиси тожик товарларининг Тошкентдаги кўргазмаси икки мамлакат орасидаги алоқаларни кенгайтиради деб ҳисоблайди

Дата: 18:07, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Тожикистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Шариф Саид тожик товарларининг Тошкентдаги кўргазмаси икки мамлакат орасидаги алоқаларни кенгайтиради деб ҳисоблайди. Бу ҳақида пайшанба куни ТожикТА маълум қилди.

“Тожик товарларининг ўзбек пойтахтидаги кўргазмаси икки дўст мамлакат орасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йўлидаги салмоқли қадамдир”, - деди Ш.Саид Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ССП раиси Адҳам Икромов билан музокараларда.

ТР ССП матбуот маркази маълумотига кўра, тарафлар Тошкентда тожик товарларининг биринчи миллий кўргазмасига доир ташкилий масалаларни муҳокама қилишган.

ТР ССП раисининг сўзларига кўра, тадбирдан кўзланган бош мақсад савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 4-йиғилишида белгиланган келишувларни амалга оширишдан иборатдир.

Тожик товар ишлаб чиқарувчилари кўргазмада машинасозлик, енгил, текстиль, тоғ-кон, металлургия саноатлари, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда ўз маҳсулотларини намойиш этадилар.

Кўргазма доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Тошкентдаги тожик саноат товарларининг кўргазмасини сентябрда ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унинг аниқ ўтказилиш санаси якун кунларда маълум бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: