Транспорт муассасалари Ўзбекистоннинг икки ҳудудида рейдлар ўтказди

Дата: 22:53, 22-06-2015.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Андижон ва Хоразм вилоятларида транспорт муассасаларининг рейдлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, муассасанинг Андижон ва Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмалари томонидан мамлакат ИИВ вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси вилоят бўлими билан биргаликда юқоридаги вилоятларларда рейдлар ўтказилган.

Хусусан, Андижон вилоятида ўтказилган рейдлар давомида лицензиясиз фаолиятга доир 36 ҳолат, ҳайдовчилар томонидан 125 қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.

Хоразм вилоятидаги рейд якунлари бўйича ҳайдовчилар томонидан 251 турли қоидабузарликлар, юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилар томонидан қоидабузилиш 18 ҳолати, йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи автотранспортлар ҳайдовчилари томонидан 233 ҳолат аниқланган.

Бундан ташқари, йўловчилар ва юкларни ноқонуний равишда ташиш билан шуғулланган 39 автотранспорт ҳайдовчилари аниқланиб, хужжатлаштирилди. Солиқ органлари ҳодимлари томонидан йиғилган материаллар судларга топширилган. Қоидабузарларга 65,475 млн сўм пул жарималари солинган.

Лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, уларнинг автомобиллари жарима майдончаларига қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: